• Июль 22
  • 38℃ ясно
    • $7787.81
    • 9100.06
    • 124.54
    • £10304.83

    Павел Дуров россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашиши, терроризм эса сақланиб қолишини айтди

    ЖАҲОН
    12:04, 17 Апрель 2018

    Павел Дуров россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашиши, терроризм эса сақланиб қолишини айтди

    Бу ҳақда Telegram асосчиси «ВКонтакте»даги саҳифасида ёзган

    Павел Дуров Telegram’нинг блокировка қилиниши сабабли россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, терроризмнинг устидан эса ғолиб чиқиб бўлмаслигини маълум қилган, деб ёзади «Дарё» нашри. Бу ҳақда Telegram асосчиси «ВКонтакте»даги саҳифасида ёзган.

    Тадбиркорнинг фикрича, террорчилар мессенжерда мулоқот қилишни давом эттиради, шунчаки бошқа мессенжерлар ёки VPN’дан фойдаланади. Шунингдек, у Telegram’дан фойдаланиб бўлмаслик сабабли россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, деб ҳисоблайди.

    Дуровнинг таъкидлашича, россияликлар WhatsApp каби бошқа мессенжерлардан фойдалангани сабабли уларнинг хавфсизлиги таҳдид остида қолади. У Telegram «россияликларнинг ёзишмалар сирини салқашда давом этишини» қўшимча қилган.


    Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

     

    Re:post
    12:04, 17 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар