• Август 22
  • 20℃ пасмурно
    • $7803.79
    • 8925.19
    • 115.70
    • £9949.83

    Қашқадарёда кучли ёмғирлар туфайли тўртта қишлоқни сув босиб зарар етказди

    ЎЗБЕКИСТОН
    11:05, 16 Май 2018

    Қашқадарёда кучли ёмғирлар туфайли тўртта қишлоқни сув босиб зарар етказди

    Cел қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган

    Китоб туманида 13дан 14 майга ўтар кечаси кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келиб, тумандаги Жиллисув, Боғибаланд, Анорзор, Макрид, Аёқчи маҳаллалари аҳолисига жиддий зиён етказди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси маълум қилган.

    Жиллисув маҳалласидаги 112 хонадон селдан зарар кўриб, шундан 7 хонадон уйлари яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Боғибаланд маҳалласидаги 15 хонадон, Анорзор маҳалласидаги 3 хонадон селдан талофат кўрган. Макрид маҳалласида 36, Аёқчи маҳалласида эса 40 та хонадон жиддий зарар кўрган.

    Бундан ташқари, сел қишлоқларни боғловчи 12 та кўприкни ювиб кетган. Автомобиль йўлларига ҳам жиддий зиён етганлиги учун транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Аҳолига тегишли айрим транспорт воситалари ҳам ном-нишонсиз йўқолиб қолгани айтилмоқда.

    Сел оқими аҳоли хонадонларида парваришланаётган 120дан ортиқ чорва молларини оқизиб кетган. Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

    Айни пайтда маҳаллаларда селдан зарар кўрган хонадонлар оилалари вақтинча бошқа жойларга кўчирилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


    Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

    Re:post
    11:05, 16 Май 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар