• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:11, 14 Ноябрь 2018

ЙҲХБ ходимини уриб юбориб, қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай уни уриб юборган

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ЙҲХБ ходимига бўйсунмасдан, машинасида уриб, қочган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори, сафдор И.Эргашев Келес йўли кўчасида жойлашган «Келес» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтида М.С. бошқарувидаги «Ласетти» машинасига тўхташ ишорасини берган. Аммо ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай уни уриб юбориб воқеа жойидан қочган.

Натижада сафдор И.Эргашев жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида М.С. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Янгиликлар Телеграм каналимизда @RepostUZ

Re:post
12:11, 14 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×