• Август 22
  • 20℃ пасмурно
    • $7803.79
    • 8925.19
    • 115.70
    • £9949.83

    Қўйлиқ бозори атрофидаги автомобиль тирбандлиги қачон ҳал бўлиши маълум бўлди

    ЎЗБЕКИСТОН
    05:05, 16 Май 2018

    Қўйлиқ бозори атрофидаги автомобиль тирбандлиги қачон ҳал бўлиши маълум бўлди

    Автомобиль тирбандлигини камайтиришга ёрдам берувчи қўшимча йўл фойдаланишга топширилади

    Июнь-июль ойларида бу ерда пойтахтнинг энг йирик савдо марказларидан бири ишга туширилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда «Podrobno» нашри. 

    Шунингдек, яқин атрофдаги йўлларда автомобиль тирбандлигини камайтиришга ёрдам берувчи қўшимча йўл фойдаланишга топширилади. У аллақачон лойиҳалаштирилган ва қисман қуриб битказилган.

    Бундан ташқари, марказ яқинида кўп қаватли замонавий уйлар қурилиши ва унинг атрофи ободонлаштирилиши режалаштирилган.  

    Қўйлиқ дехқон бозори тарафидан келадиган машиналар оқимига келсак, улгуржи бозор тарафида янги машина йўлакчаси бўлиши режалаштирилган.

    Бироқ, бу ердаги вазият фақатгина Қўйлиқ дехқон бозорининг Тошкент ташқарисига кўчирилганидан сўнг енгиллашиши мумкин.

    Яна бир эътиборга лойиқ нарса – Ўзбекистонда илк бор авто тураргоҳни савдо маркази томида яратиш кўзда тутилган бўлиб, унинг ўзи бир неча қаватдан иборат бўлади.


    Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

     

    •  

    Re:post
    05:05, 16 Май 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар