• Август 20
  • 31℃ пасмурно
    • $7790.20
    • 8888.62
    • 115.07
    • £9945.75

    Қозоғистонда 55 нафар автобусдаги ўзбекистонликлар қутқариб олинди

    ЎЗБЕКИСТОН
    04:02, 14 Февраль 2018

    Қозоғистонда 55 нафар автобусдаги ўзбекистонликлар қутқариб олинди

    Қозоғистоннинг Павлодар вилояти полициячилари вилоят марказига бир неча ўн километр қолганида бузилган автобуснинг йўловчиларига ёрдам кўрсатди

    Қозоғистоннинг Павлодар вилояти полициячилари вилоят марказига бир неча ўн километр қолганида бузилган автобуснинг йўловчиларига ёрдам кўрсатди, деб хабар беради «Дарё» нашри «24Kz» га асосланиб.

    Автобус салонида Россияга йўл олган 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Вилоят ички ишлар департаментининг маълум қилишича, полициячилар йўловчиларни қишлоқ мактабига етказиб қўйишган. У ерда йўловчилар исиниб ва қоринларини тўйғизган.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаролари ўз йўлини бошқа автобусда давом эттирган. Россия чегарасига етиб олган йўловчиларни белгиланган манзил томон русларнинг автобуси олиб кетган.

     


    Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

    Re:post
    04:02, 14 Февраль 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар