• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
05:08, 20 Август 2018

Эндиликда Тошкентдаги ресторан ва дўконлар 23:00 дан кейин ишлаши мумкин

Cоат 23:00 дан кейин ишлаш учун махсус руҳсатномани қўлга киритиши мумкин

Тошкент ресторан ва дўконлари соат 23:00 дан кейин ишлашга руҳсатномани қўлга киритиши мумкин, деб хабар бермоқда «Spot» Президентнинг «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги фармонига асосланиб.

Ҳужжат шаҳар бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган 32 банддан таркиб топган «Йўл харитаси»дан иборат.

Ушбу бандларнинг бирида умумий овқатланиш ва савдо нуқталарида 23:00 дан кейин ишлашга руҳсатнома бериш тартибини жорий этиш кўзда тутилган.

Хабарда айтилишича, руҳсатнома алоҳида ойлик тўлов эвазига берилади. Ҳужжат 15 откябргача эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар алкоголли маҳсулотлар савдосини соат 21:00дан сўнг, умумий овқатланиш шохобчаларда аҳолига хизмат кўрсатишни соат 22:00дан чеклаш бўйича огоҳлантирган эди.

Ушбу чеклов Бош вазири иштирокида 11 август куни ўтказилган йиғилишда кўрсатиб ўтилган. Мақсад - аҳоли тинчлигини таъминлаш.

«Тадбиркор топшириқни бажармаган тақдирда,  алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси бекор қилинади ва қонунда белгиланган жавобгарлик масаласи қўйилиши ҳақида расман огоҳлантирилмоқда», дейилган эди огоҳлантириш хатида.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг

Re:post
05:08, 20 Август 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×