• $ 8312.64
  • 9456.46
  • 125.22
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
03:09, 28 Сентябрь 2018

Тошкентда мактаб ўқувчиси «селфи» туфайли вафот этди

Поезд устида «селфи» қилмоқчи бўлган ўқувчи ҳалок бўлди

Фото:huquq.uz

Тошкентдаги мактаблардан бирининг 8 синф ўқувчиси ўсмир «селфи» қурбони бўлди, деб ёзмоқда «UzNews» «Ҳуқуқ» газетасидаги хабарга таяниб.

Хабарда айтилишича, исми ошкор этилмаган ўқувчи ижтимоий тармоқлардаги дўстларини ҳайрон қолдириш мақсадида экстремал ҳолатда «cелфи» қилишга қарор қилган ва шу мақсадда у темир йўл бекатига яширинча кириб, дастлаб поезд ёнида ва унга осилган ҳолда суратга тушган.

Бундай суратлардан қониқмаган бола экстремал ҳолатда cелфи қилиш учун поезд вагони тепасига чиққан. Юқори кучланишли электр токи симига тегиб кетган. Кучли ток уриши оқибатида ўсмирнинг танаси куйиб кетган.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамасдан ўсмир вафот этган.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг

Re:post
03:09, 28 Сентябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×