• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
11:05, 25 Май 2018

Тошкент марказидаги ер остидаги автотураргоҳ сал кам бир миллион доллар бошланғич нарх билан кимошди савдосига қўйилди

Савдолар 27 июнь куни ўтказилади

Тошкент марказидаги ер ости автомобиллар тураргоҳи 7 миллиард сўм бошланғич нарх билан кимошди савдосига қўйилди, бу ҳақда Spot «Кўчмас мулк савдо хизмати»га асосланиб берган, деб ёзади «Дарё» нашри.
 
Эълонда айтилишича, ер ости тураргоҳи Матбуотчилар ва Нуронийлар кўчалари кесишмасида, «Капиталбанк» офиси ва «Пойтахт» савдо маркази қаршисида, ер усти тураргоҳи тагида жойлашган.Объектнинг умумий майдони — 2,8 минг квадрат метр. Бошланғич нархи — 7,5 миллиард сўм.
 
Автотураргоҳ «Шарқ» нашриёт уйининг 22 майдаги буюртма хатига асосан савдога қўйилган.

Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
11:05, 25 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×