ЎЗБЕКИСТОН
03:08, 15 августа 2018

«Aurum 898» клубининг ҳибсга олинган қўриқчилари муқаддам судланганлиги маълум бўлди

Икки нафар қўриқчи муқаддам судланганлиги аниқланди

Фото: Repost

Тошкентдаги «Aurum 898» клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари аввал судланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Repost нашрига Ўзбекистон Олий судидаги манбаси хабар берди.

Хусусан, 1989 йил Тошкентда туғилган, муассасанинг қўриқлов хизматида ишлаган Ш. Қиличев ва 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А. Ҳамроев муқаддам судланган. Ҳибсга олинган яна икки нафар шахс — 1994 йилда туғилган С. Камолдинов ва 1992 йилда туғилган Ж. Ёрқулов муқаддам судланмаган.

Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, В. Смирнов ва И. Фазлиддиновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 10 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчилар Ш. Қиличов, А. Хамраев, Ж. Ёрқулов ва С. Камолдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг

Re:post
03:08, 15 августа 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар