• Июль 22
  • 38℃ ясно
    • $7787.81
    • 9100.06
    • 124.54
    • £10304.83

    Тошкент қурилиш майдонларида тозалик рейдлари бошланди

    ЎЗБЕКИСТОН
    01:04, 16 Апрель 2018

    Тошкент қурилиш майдонларида тозалик рейдлари бошланди

    Энди Ўзбекистонда юк машиналари шаҳар кўчалари бўйлаб тупроқ, қум ва чиқинди ташиганда уларнинг устига сув сепиш ва брезент билан ёпиш керак бўлади

    Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар кўчаларини ифлослантираётган қурилиш ташкилотларига қарши тозалик рейдлари бошлади, деб хабар қилмоқда «Sputnik».

    Айни пайтда, Тошкентда кўплаб қурилиш майдонлари бор. У ерга қурилиш материаллари олиб келаётган ёки қурилиш чиқиндиларини олиб чиқаётган юк автомобиллари шаҳар кўчаларини ифлослантираётгани айтилмоқда.

    Бундан аввал, 2017 йилнинг октябрь ойида барча қурилиш майдонларини у ердан чиқаётган юк автомобилларининг ғилдиракларини ювиш мосламалари ўрнатиш ҳақидаги қарори чиққан эди. Лекин ўтган давр мобайнида бу қарор шаҳар кўчаларидаги вазиятга таъсир кўрсатмагани маълум қилинди.

    Қурилиш ташкилотлари ҳокимиятнинг ушбу талабини бажармаяпти. Бунинг оқибатида шаҳар кўчаларининг ифлосланиши ортиб, ҳаводаги чанг миқдори ҳам ошиб бормоқда. Шунинг оқибатида, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қурилиш учун ер ажратиш вақтинча тақиқланди.

    ИИББ шаҳар орқали қурилиш материаллари олиб ўтганда маълум қоидаларга бўйсуниш кераклигини эслатиб қўймоқда. Масалан тупроқ, қум, қурилиш чиқиндиларини ташиётган автомобилларда ортилган юк автомобил бортидан баланд бўлса, уни брезент билан ёпиш талаб қилинади.

    Кузги-қишги мавсумда юк машиналари ўтаётган кўчалар қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқдан тозаланиши шарт. Ушбу қоидаларга амал қилинмаган ҳолларда қурилиш ташкилотлари раҳбарларига Маъмурий жавобгарлик кодексининг 147 моддасига биноан (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш) жарима солиниши мумкин.

    Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик кодексида ушбу қоидабузарлик учун энг кам ойлик маошнинг 10 бараварига тенг миқдорда жарима солинади.


    Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

    Re:post
    01:04, 16 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар