• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
05:11, 19 Ноябрь 2018

ИИББ Тошкентда «Лирика» сотувчилари ечинтирилиб, самосуд қилинишига изоҳ берди

ИИББ таъкилашича, видео саҳналаштирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ самосуд ҳолати тасвирланган видеони ўрганиш ишларини бошланганлиги ҳақида маълум қилди. Хабар қилинишича, мазкур видеога алоқадор бўлган шахслардан бири қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, видеода тасвирланган воқеа саҳналаштирилган ва айни пайтда уни тасвирга олганлар шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ролик шу йилининг февралида ўсмирлар ўртасида «Трамадол» ва «Лирика» воситаларини тарқатаётганларни қўрқитиш мақсадида олинган. Таъкидланишича, видео саҳналаштирилган.

Бундан аввал, ижтимоий тармоқларда, ҳусусан «Эхо Узбекистана» телеграм-каналида икки эркакни «самосуд» қилиш жараёни тасвирланган видео жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Янгиликларни Телеграм-каналимизда кузатиб боринг: @RepostUZ

Re:post
05:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×