• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
03:11, 13 Ноябрь 2018

Хонанда Шаҳло Аҳмедова беҳаё клипи сабабли лицензиядан маҳрум қилинди (клип)

Хонанда Шаҳло Аҳмедова лицензиядан маҳрум қилинди.

«Ўзбекконцерт» хонанда Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини маҳрум қилинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.

Хонанда  Шаҳло Аҳмедованинг «Летние дожди» деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун  халқимиз менталитетига зид,  шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай,  йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора  ифода этиб, буни андишасизларча  тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган.

Маълумотларга қараганда, «Ўзбекконцерт» томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хонанданинг «Летние дожди» деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилган.

Маълумот учун, Шаҳло Аҳмедовага лицензия 2017 йил 11 июль куни берилган ҳамда бугун, 13 ноябрь кунидан тугатилган.


Янгиликларнинг Телеграм канали: @RepostUZ

Re:post
03:11, 13 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×