• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:11, 20 Ноябрь 2018

Хонанда Сан Жай Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилди (видео)

Сан Жай Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлардан хурсанд эканини, шу ўзгаришлардан илҳомланиб юртга қайтганини маълум қилган.

Ижтимоий тармоқларда «Карвон кўрдим» қўшиғининг ўзгача ижроси билан шов-шувга сабаб бўлган хонанда, Чеченистон халқ артисти Сан Жай Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилди. Бу ҳақда Turon хабар бермоқда.

«Ўзбекистон учун, ўз халқим учун ўз қўшиқларимни ўзбек тилида яратиб халққа совға қилмоқчиман. Лекин баъзи бир сабабларга кўра, менинг телевиденияга чиқишим, радиога чиқишим, давлат тадбирларига чиқишимга шароит йўқ. Чунки менда лицензия йўқ. Лицензия олиш учун менга соқолингни ол дейишяпти. Соқол бу мен учун – имидж. Бу имиджни ўзгартиргим келмайди», дейди Сан Жай видеомурожаатида.

Сан Жай Ўзбекистонда туғилиб ўсган. Видеомурожаатда «кейинги йилларда Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлардан хурсанд эканини, шу ўзгаришлардан илҳомланиб юртга қайтганини» айтиб ўтди.


Янгиликларни Телеграм-каналимизда кузатиб боринг: @RepostUZ

Re:post
12:11, 20 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×