• Июль 22
  • 38℃ ясно
    • $7787.81
    • 9100.06
    • 124.54
    • £10304.83

    «Яндекс» компанияси ўзбекистонлик дастурчиларни бепул ўқитмоқчи

    ЎЗБЕКИСТОН
    01:04, 17 Апрель 2018

    «Яндекс» компанияси ўзбекистонлик дастурчиларни бепул ўқитмоқчи

    Яндекс қабул синовидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон фуқароларининг Москвагача йўл харажатларини ва ўқиш давридаги яшаш харажатларини қоплаб беради

    «Яндекс» бепул Мобил ишланмалар мактабига қабул бошланганини эълон қилди, деб ёзади «Дарё».

    Компания хабарида айтилишича, мактаб Android учун дастурлар яратишга бағишланади. У ерда «Яндекс» дастурчилари ўқитувчилик қилади.

    Ушбу мактаб ҳатто шунчаки тажриба сифатида бўлса ҳам, дастур яратишга уриниб кўрганлар учун мўлжалланган. Шунингдек, алгоритмларни билиш ва Java бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш талаб этилади.

    Мактабдаги машғулотлар июлда бошланиб, кечки пайт 19:00 дан кейин ўтказилади. Бу мактабда ҳар қандай ёшдаги ва мутахассисликдаги кишилар ўқиши мумкин. Энг муҳими, хеч кандай диплом ва аттестат талаб этилмайди.

    Мобил ишланмалар мактабига ўқишга кириш учун анкета тўлдириш ва синов (тавсифлар ва скриншотларга таяниб, галерея кўринишидаги мобил дастурни яратиш) вазифасини бажариш лозим.

    Маълум бўлишича, Яндекс ушбу мактаб қабул синовидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон фуқароларининг Москвагача йўл харажатларини ва ўқиш давридаги яшаш харажатларини қоплаб беради.


    Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

    Re:post
    01:04, 17 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар