• Август 20
  • 31℃ пасмурно
    • $7790.20
    • 8888.62
    • 115.07
    • £9945.75

    Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 2 млрд долларни ташкил этди

    ЎЗБЕКИСТОН
    09:02, 14 Февраль 2018

    Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 2 млрд долларни ташкил этди

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь ойи учун қарийб 1,8 млрд долларни ташкил этди

    Январь ойида Ўзбекистонда буғдой экспорти деярли 7 баробар, табиий газ — 3,3 баробар, машина ва ускуналар — 3 баробар ошди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь ойи учун қарийб 1,8 млрд долларни, жумладан экспорт ҳажми – 0,7 млрд доллар, импорт эса 1,1 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдо баланси минус 433,9 млн долларни ташкил этди. Бу хақда Давлат статистика қўмитасининг ташқи савдо ва савдо статистика Бошқармаси маълумотлари кўрсатди.

    Мамлакат экспортининг 34,1% ни хизматлар, 24,2% — энергия ва нефть маҳсулотлари, 2% — кимё маҳсулотлари, 7,2% — озиқ-овқат маҳсулотлари, 4,8 % — қора ва рангли металлар, 3,7 % — машина ва ускуналар, 1,1 % — пахта толаси ташкил этади.

    Жорий йил машина ва ускуналар экспорти трансформаторлар ва аккумляторларни экспорт килиш ҳисобига ўтган йилга нисбатан 3 баробар ортди – 46,7 %, кабель ўтказгич маҳсулотлари ҳисобига — 5,4 марта, иситиш қозонлари, ускуналар ва механик асбоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари ҳисобига — 9,1% га ўсди.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажми 40,8% га ортди, буғдой экспорти ҳисобига – 6,8 мартага, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳисобига – 28,8% га ўсди.

    Энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари экспортининг ўсиши ҳисобига (2,3 баробар) табиий газ экспорти 3,3 мартага ошиши кузатилмоқда.

    Импорт тузилмасининг асосий улушини машина ва ускуналар – 35,4% ва кимё маҳсулотлари ва ундан олинган маҳсулотлар - 14,8% ни ташкил этади. 13,8 % озиқ-овқат маҳсулотлари, 11,3% – қора ва рангли металлар, 7,6% — энергия ташувчи ва нефть маҳсулотлари ва 6,4% — бошқа товарлар ташкил этади.

    МДҲ мамлакатлари орасида асосий ташқи савдо ҳамкорлари Россия, Қозоғистон, Беларус, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон бўлиб, ташқи савдо айланмасининг 41,4% ни ташкил этади. Бошқа ҳамкор-давлатлар қаторига Хитой, Корея Республикаси, Туркия, Германия, Афғонистон, Латвия, Литва, Ҳиндистон, Эрон киради ва умумий ташқи савдо айланмасининг 41% ни ташкил этади.


    Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

    Re:post
    09:02, 14 Февраль 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар