• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
08:11, 17 Ноябрь 2018

Ўзбекистон мадҳиясини мазах қилган тошкентлик ўқувчилар махсус колонияга жўнатилиши мумкин

14 ўқувчининг барчасини вояга етмаган болалар учун махсус колонияга жўнатиш таклифини билдиришган.

27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 236-сонли мактабида 11-синф ўқувчилари ўқитувчисини калтаклашганди хабар қилинган эди.  Кеча, 16 ноябрь куни вояга етмаганлар комиссияси томонидан масала кўриб чиқилиб, ҳолат жиддий муҳокама қилинган, деб хабар беради Kun.

Комиссия аъзолари 14 ўқувчининг барчасини вояга етмаган болалар учун махсус колонияга жўнатиш таклифини билдиришган. Қонунчиликка кўра, вояга етмаган болаларни дастлаб махсус ҳисобга олмасдан туриб, колонияга жўнатиб бўлмайди.

«Қонунчиликка кўра, бир ҳуқуқбузарлик учун бир чора кўрилади. Бу вазият учун 3та жазо тури бор бўлиб, шундан биттасини танлаш мумкин эди: ота-онасига жарима қўллаш, махсус ҳисобга олиш ва махсус колонияга жўнатиш. Махсус колонияга жўнатиш учун болалар аввал махсус ҳисобга олинган бўлиши керак эди.

Биз жарима жазосини жуда енгил жазо деб топдик. Шунинг учун, уларга нисбатан махсус ҳисобга олиш жазоси берилди. Улар бундан кейин ички ишлар ходимлари назорати остида бўлишади», деб маълум қилган комиссия аъзоларидан бири.

Маълумот учун, 236-сонли мактабда 27 октябрь куни тарих ўқитувчиси давлат мадҳияси янграётган вақтда 11-синф ўқувчилари ҳурматсизлик қилиб, мадҳияни мазах қилишганида, ўқитувчи уларга танбеҳ бериб, уларни тартибга чақирган. Шундан кейин 14 нафар ўқувчи бир бўлиб, ўқитувчини дўппослай бошлаган, ўқитувчи жиддий тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


Телеграмдаги янгиликлар канали: @RepostUZ

Re:post
08:11, 17 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×