• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
06:11, 02 Ноябрь 2018

Ўзбекистонда 5G қачон ишга туширилиши маълум бўлди

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи мобиль алоқа билан таъминланган.

Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади. «Халқ сўзи» нашрининг ёзишича, бу ҳақда GSMA халқаро ассоциацияси ҳисоботида айтиб ўтилди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда 690 км. оптик толали алоқа линиялари тортилган, 1004 та янги базавий станциялар ўрнатилган.

Жорий йилнинг июнь ойида эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонда халқаро интернет-каналларга уланиш тезлиги 140,034 Гбит/с.ни ташкил этаётгани ва бу кўрсаткич 2018 йил бошига нисбатан бир ярим баробар тезлашганини маълум қилган эди.

Ҳисоботга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи мобиль алоқа билан таъминланган.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
06:11, 02 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×