• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
09:11, 19 Ноябрь 2018

Тўйида Шавкат Мирзиёев иштирок этган ёш оилага янги уй совға қилинди

Президент ташриф буюрган Султан ва Ҳурлиманга янги кўп қаватли уйларнинг биридан турар жой совға қилинди.

Шавкат Мирзиёев 15—16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга сафари давомида Нукус шаҳрида ёш келин-куёвнинг тўйига ташриф буюрган эди. 17 ноябрь куни тўйига Президент ташриф буюрган Султан ва Ҳурлиманга Нукус шаҳридаги «Қумбиз овул» О.Ф.Й.даги янги кўп қаватли уйларнинг биридан Президент номидан турар жой совға қилинди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Султан ва Ҳурлиман шу куни тўй олдидан Нукус шаҳрининг сайр қилиб юрган. Улар сайл давомида тамадди қилиш учун кичик бир қаҳвахонага кирган. Улар ўтирган қаҳвахонага Президент кириб келиб, уларни бахт тўйи билан қутлаган.

Султан ва Ҳурлиман иккаласи ҳам талабалар. Улар Қорақалпоқ давлат университетининг Технология факультетида 4-курсда битта гуруҳда таҳсил олади.


Кўпроқ янгиликлар бизнинг Телеграмда: @RepostUZ

Re:post
09:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×