• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
03:11, 19 Ноябрь 2018

Тошкентдаги боғча мудираси давлатга етказган юзлаб миллионлик зарарини қоплаб берди

Тергов жараёнида боғча собиқ мудираси томонидан давлатга етказилган зарар ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.

Шайхонтоҳур туман 197-сонли боғчасида содир этилаётган қонунбузилиш холатлари юзасидан шу йилнинг 20 сентябрида туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.  Тергов жараёнида давлатга етказилган жами 426 млн. 875,5 минг сўм маблағлар 14 ноябрьдан боғчанинг Н.М. томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.  Бу ҳақда Repost муҳбирига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Текширув натижасига кўра, 197-сонли боғчанинг мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан 22 сентябрьда ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат ходимлари томонидан 197-сонли боғчада текшириш ўтказилган бўлиб, тўпланган текшириш ҳужжатлари жиноят иши материалларига қўшилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Repost‘нинг Телеграмдаги расмий канали: @RepostUZ

Re:post
03:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×