Ҳикоя қаҳрамонининг илтимосига биноан унинг исми ўзгартирилган.
Элина, 45 ёш
Ўзимнинг ҳозирги турмуш ўртоғим Анвар билан қамоқхонага собиқ эримнинг олдига борганимда танишганман. Биз тасодифан гаплашиб қолдик, мен унга ўзимнинг манзилимни бердим ва биз бир биримизга ёза бошладик. Узун хатларида у ўзининг ҳаёти ва бир аҳмоқлиги сабаб ёмон инсонларга қўшилиб қолганлиги ҳақида гапириб берганди. Унинг ўртоқлари дўконни тунашга ундашган ва улар қўлга олишганидан сўнг у қамоққа тушган экан.
Унинг хатларида мен собиқ эримдан кўрмаган мехр, илиқлик ва эътибор бор эди. Мен шунга алдандим, лекин ортиқча берилиб ҳам кетмадим. Тақдир ҳукми билан эрим қамоқхонада оламдан ўтди ва мен икки болам билан ёлғиз қолдим.
Анвар билан мулоқотимиз давом этар эди. Унинг жазо муддати тугади, шундан сўнг биз учрашдик. Муносабатлар тез ривожланди. Кўплар мени бў йўлдан қайтаришга ҳаракат қилишди, уни камоқда ўтириб чиққан дейишди, мен эса уни ва ўзимни оқлашга ҳаракат қилар эдим. Бундан ташқари, у бошқалар каби “қамоқда синган” одам эмас эди, ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлагандим.
Бахтли ҳаёт
Турмушимизнинг биринчи йили мен учун эртак каби кечди. Анвар кўнглимни овларди, ўғилларимга оталик қилар, уйдаги барча эркаклар ишини бажарар эди. Фақат иш масаласида омади чопмади: бирон жойда узоқ ишламас эди. У бу ҳолатни кам хақ тўлашади, ҳамкасбларим низоли деб тушунтирди. Мен унга ишондим ва ўйлардимки, бу камчилик эмас, балки шароит шуни тақозо этяпти. Биз шу тарзда яшар эдик. Катта ўғлим уйланди ва оиласи билан бошқа давлатга кетди. Сал кейинроқ кичик ўғлим бу ерда яхши иш тополмагани учун акасининг олдига жўнаб кетди. Анвар билан иккимиз қолдик. Балки, ўшандан кейин мен унинг назарида ҳимоясиз кўриндимми?
Бир марта ҳисоб эмас
Биринчи марта Анвар оилавий базм қилётганимизда қўл кўтарганди. Анчагина ичиб, мени умумий танишимизга рашк қилди. Меҳмонлар тарқалганидан сўнг жанжал бошланди. Мен уни тинчлантиришга уринишларимдан ҳеч нима чиқмади. У юзимга тарсаки туширди, мен ўзимни шунга муносиб кўрдим.
Кейинги сафар эса, Анвардан қачон ишга чиқасиз деб сўраганим учун калтак едим. Оиламизда ишлар орқага кета бошлади. Жавоб ўрнида у юзимга мушт туширди ва итарди. Мен ўшанда 38 ёшда эдим, бўйнимда бор эди.
Декретга чиқиб кетишнинг иложи бўлмади, чунки Анвар ҳануз ишсиз эди. Лекин, Оллоҳга шукрки, ҳомила зарар кўрмаган экан. Фарзандим соғлом туғилди. Кейинчалик калтаклар доимий тус олди. Бироқ мени ҳар доим дўппослар эди деб айта олмайман. Бу ҳолат у маст бўлганида ёки мен унга дакки берганимда рўй берарди, унинг фикрича мен уни асабига тегаман.
Ёлғизлик қўрқуви.
Ички ишлар органларига ва бошқа идораларга мен ҳеч қачон мурожаат қилмаганман, аммо баъзан у мени қаттиқ дўппослар эди. Дугоналарим мени тергаб, ўзимиз шикоят қиламиз дейишди, мен улардан ҳеч каёққа мурожаат қилмасликларини сўрадим. У билан бирга яшар эканман, менда бир қўрқув пайдо бўлди: ундан кетсам янада ёмон аҳволга тушиб колмасмиканман... Ҳозир Анвар ҳеч қаёрда ишламайди, оилани бир ўзим тортяпман. Ҳар қандай ишни қиламан ва иложи борича унинг жаҳлини чиқармасликка уриняпман. Фақат шу ҳолдагина тинч яшай оляпмиз.
Нега уни ташлаб кетмайсан деган саволга жавобим: мен ёлғиз қолишдан қўрқаман.
Муаллиф: Наталья Цыкалова
Таҳририят - Ўзбекистонлик айрим аёллар тез-тез оилавий зўравонлик қурбони бўлишади. Кўп ҳолатларда улар қўшнилар гап сўзи, ёлғизликда яшай олмасликларидан қўрқиб ҳамда фарзандларини ўйлаб бу ҳолатлар хақида арз қилишмайди. Улар ажрашган аёллар қисмати оғир кечиши ва ёлғиз оналарнинг ижтимоий муҳофазаси сустлиги сабаб зўравонликларга чидаб яшашга мажбур бўлишмоқда.
Агарда сиз ҳам шундай вазиятлар қурбони бўлсангиз ўз ҳикояларингизни @mreposterbot га жўнатишингиз мумкин.
Больше новостей в Телеграме Подписаться